Канадалик хонанда Жастин Бибер Кливлендда (АҚШ) ўзидан тахминан икки баробар каттароқ эркак билан муштлашди. Воқеа акс этган видео TMZ портали томонидан тақдим этилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Қарийб икки метр келадиган афроамерикалик Ламонт Ричмонд шоу-бизнес юлдузини меҳмонхона яқинида кутиб олди. Бибер шаҳарга NBA лигаси финали — «Кливленд» ва «Голден Стэйт Уорриорз» баскетбол жамоалари ўртасидаги баҳсни томоша қилишга келган эди.
Ричмонд Бибердан дастхат қўйиб беришни, шунингдек, ёнидаги қиз билан бирга суратга тушишни сўради. Бунга жавобан Бибер «Бугун ҳеч қандай дастхатлар бўлмайди» деди, шунингдек, америкалик эркакка нисбатан ҳақорат сўзларини ишлатди.
Бу билан кифояланмаган 22-ёшли канадалик хонанда эркакка тармашиб кетди. Ламонт эса ҳеч қандай муаммоларсиз Биберни полга тўшаб қўйди.
Воқеа гувоҳлари ёш хонанда маст бўлганини эътироф этмоқда.
Ричмонд, агарда бор кучини ишлатса, йигитчани ўлдириб қўйиши мумкинлигини айтиб ўтди. У Биберни судга беришга тайёрланмоқда.
Изоҳ (0)