Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод, миллиардер Дональд Трамп демократ, Вермонт штати сенатори Берни Сандерс тарафдорларини сайловлар чоғида ўз томонига ўтишга чақирди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Сандерс амалда Ҳиллари Клинтондан мағлубиятга учраб бўлди.
«Мен ҳеч қачон ҳафсалангизни пир қилмайман», — деди Трамп тарафдорлари билан Уэтчестерда (Нью-Йорк штати) ташкил этилган учрашувда.
«Биз зимдан бошқарилаётган тизим устидан ғалаба қозондик. Ноҳақ тизим четда қолдирган Сандерснинг барча тарафдорларини бағримизни очиб кутиб оламиз», — қўшимча қилди сиёсатчи.
Изоҳ (0)