Япониянинг Suzuki Motor Corp. корпорацияси бош ижрочи директори Осаму Сузуки автомобилларда ёқилғи сарфи ҳақидаги маълумотларни сохталаштириш билан боғлиқ жанжал туфайли лавозимини тарк этади. Бу ҳақда, The Wall Street Journal нашрига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Сузуки июнь охирида ўтадиган акциядорлар йиғилишида ўз номзодини кўрсатмаслигини маълум қилди. Шунга қарамай, у компания раиси мансабини сақлаб қолади.
«Биз етказган безовталик учун яна бир бора узр сўрайман», — деб сўзига якун ясади Сузуки.
Бундан ташқари, корпорация ижрочи президенти ўринбосари Осаму Хонда ҳам истеъфо берадиган бўлди.
Май ойининг охирида Suzuki 26 та моделда Япония регуляторлари тан олмаган ёқилғи сарфини синаш методларидан фойдаланганини эълон қилди. Илгари бу ҳолат 16 моделда қўллангани маълум қилинган эди. Шу туфайли май ойида сотувлар ҳажми 18 фоизга қисқариб кетди.
Изоҳ (0)