Миср шимолида 6 июнь, душанба куни юз берган отишмада икки нафар жангари ўлдирилди. Бу ҳақда, «Ал-Ахрам» газетаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, террорчилик гуруҳи фаоллари билан тўқнашув Думят шаҳридан ўн километр масофада Ўртаер денгизи соҳилида жойлашган Рас-Бар туманида юз берган.
Тартиб қўриқчилари гумонланувчиларни қўлга олиш учун етиб келганда, улар фаол қаршилик кўрсатган. Оқибатда отишма юзага келган. Тўқнашувда маҳаллий полиция участкаси раҳбари, операцияни бошқарган генерал Мустафо Муқбил, шунингдек, уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими яраланди.
Баъзи маълумотларга қараганда, йўқ қилинган экстремистлар 8 май куни Қоҳиранинг чекка қисмида тергов бошқармасининг саккиз нафар ходимини ўлдирган яширин экстремистик гуруҳ таркибига кирган.
Изоҳ (0)