Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори (pdf) билан Наманган вилоятининг Наманган шаҳри, Наманган, Уйчи, Тўрақўрғон, Янгиқўрғон, Косонсой ва Чортоқ туманлари чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ ташкилий-техник масалаларни ҳал этиш бўйича Республика комиссияси тузилади, деб ёзади Норма.
Комиссия
- чегараларни ўзгартириш билан боғлиқ барча зарур ташкилий-техник тадбирлар амалга оширилишини;
- ўзгартирилаётган чегаралар доирасидаги ҳудудда жойлашган ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини тегишли тузилмаларга белгиланган тартибда топшириш-қабул қилиш бўйича ташкилий масалалар ҳал этилишини;
- 2016 йилда ушбу ҳудудлар бюджетининг ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогноз параметрларининг аниқлаштирилишини таъминлайди.