Ҳиндистон шимолида йўлбарс билан олишган ит эгасининг ҳаётини асраб қолди. Бу ҳақда, Times of India газетаси маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Ҳодиса 4 июнь, шанбага ўтар кечаси Уттар-Прадеш штатидаги Дадхва миллий боғи яқинида жойлашган Барбатпур қишлоғида юз берган. Фермер Гурдев Сингх кулбаси яқинида очиқ ҳавода ухлаётган, унинг тўрт ёшли ити Жеки эса уни қўриқлаётган эди.
Йиртқичнинг яқинлашаётганлигини сезиб қолган ит соҳибини уйғотиш учун муваффақиятсиз уринишларидан сўнг, ҳужумга тайёр йўлбарсга ўзи ташланган.
Фермер уйғониб кетиб, шовқин кўтарганда, йўлбарс чекиниб, итни ўзи билан судраб кетган.
Кейинроқ итнинг жасади қишлоқ яқинидан топилган. Жеки яшаган оила ва бошқа маҳаллий аҳоли вакиллари ит учун шарафли дафн маросимини уюштирганлиги маълум қилинмоқда.