Брюсселлик 27 ёшли Жонатан Каббен Киньонез дунё бўйлаб саёҳат қилиб, хавфли ва шунчаки гўзал жойларда «Ойи, ишларим жойида» (Mom, I’m fine) ёзуви туширилган плакат билан суратга тушмоқда, деб ёзади TJournal. Суратларнинг барчасини йигит ўз Instagram’ига жойлаб боради.
Унинг Instagram саҳифаси 1 апрелда очилган, у июнга келибоқ 55 минг обуначи тўплашга муваффақ бўлди. Ҳар битта расм ва видеода саёҳатчи плакат (ёки бошқа усуллар) ёрдамида ўз онасига унинг аҳволи жойида эканлигини билдиради.
«Онам доим хавотир олади. Йўлда кўпинча у билан боғланиш қийин бўлиб қолди, шу туфайли унга дунёнинг гўзаллигини кўрсатиб, ўзимнинг аҳволим жойида эканлигини билдириш усулини ўйлаб топдим», — деди Жонатан.
Изоҳ (0)