АҚШнинг Johnson & Johnson компанияси Флорида штатида жойлашган шампунь ва соч парваришлаш воситалари ишлаб чиқарувчиси Vogue International’ни сотиб олиш юзасидан келишувга эришди. 3,3 миллиард долларга баҳоланаётган келишув натижасида Johnson & Johnson брендлари портфели OGX, Proganix, Maui Moisture ва FX маркалари билан бойийди, деб хабар беради «РБК».
Компания хабарномасида таъкидланишича, Vogue International’нинг маҳсулотлари айни кунларда АҚШдан ташқари яна 38 мамлакатда сотилмоқда.
Компанияни сотиб олиш бўйича шартномани 2016 йилнинг учинчи чорагида ёпиш режалаштирмоқда. Унга қадар келишувни аксилмонопол органлар маъқуллаши талаб этилади.
Изоҳ (0)