Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳрида 2 июнь, пайшанба куни ун ташувчи «ЗИЛ» юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳодиса оқибати суратлари Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида эълон қилинган.

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Суратларда тиркамада ун ташувчи «ЗИЛ» юк машинаси деворга бориб урилгани, ғилдираклари остида эса йўл ёқасидаги емакхонанинг пластик стол-стуллари қолиб кетганини кўриш мумкин.

Фотохабар муаллифининг ёзишича, ҳодиса «Шастрида бўлган, тормоз ишламай қолган, жабрланувчилар йўқ».

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Маълум бўлишича, юк машинанинг тормози ишламай қолганидан сўнг, ҳайдовчи уни тўхтатиш ва бошқа автомобилларга зарар етказмаслик мақсадида йўл четига олган ва деворга олиб борган.

«Тўқнашувдан сўнг ҳайдовчи кабинадан ўз оёғи билан тушиб келди ва ҳаммаси жойида эканини айтди», — деб қўшимча қилган фотохабар муаллифи.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
The Best совринига даъвогар дарвозабонлар якуний учлиги маълум бўлди
Дунё
Гранатомёт зарбидан омон қолган Грузия президенти Шеварднадзе, коммунистларга қарши ов бошлаган Маккарти ва ҳалокатга учраган “Ту-104”. Кун хронологиясида 9 феврал...
Маҳаллий
Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда яна икки кишининг ҳаётини сақлаб қолди