Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида кўчмас мулк объектига нисбатан тақиқ бор-йўқлиги юзасидан ахборот тақдим этиш бўйича хизмат кўрсата бошлади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Жисмоний ва юридик шахслар электрон мурожаат йўллаб, уч иш куни мобайнида тақиқ юзасидан бепул ахборот олиши мумкин бўлади. Хизматдан фойдаланиш учун кўчмас мулк объектининг кадастр рақамини билиш талаб этилади.
Изоҳ (0)