Гуччифер тахаллуси билан машҳур руминиялик хакер Марсель Лехел Лазар 25 май, чоршанба куни Александрия шаҳри судида (Виржиния штати) АҚШ президенти кичик Жорж Бушнинг оила аъзолари, АҚШ маъмурияти ва қуролли кучлари штаби раҳбарлари қўмитасининг аъзолари, жумладан, собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг электрон почта қутилари ва ижтимоий тармоқлардаги ҳисоботларини бузиб очишдаги айбини тан олди. Бу ҳақда, NBC телеканали маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Телеканалнинг маълум қилишича, Лазар судда «айбдорман» сўзини икки марта ишлатган. Унга нисбатан ҳукм сентябрь ойида чиқарилади.
Лазар ўз ватанида киберфирибгарлик учун етти йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Апрель ойида у АҚШга экстрадиция қилинган. Бу ерда унга нисбатан кибержиноят содир этиш айби эълон қилинган. Энди унга икки йилдан етти йилгача бўлган қамоқ жазоси хавф солмоқда.
44 ёшли Лазарнинг сўзларига қараганда, у илк бор 2013 йилнинг мартида Клинтоннинг ёрдамчиси Сидни Блюменталнинг аккаунтини бузиб очган ва қўлга киритган маълумотлари ёрдамида давлат департаментининг собиқ раҳбари почта серверини бузиб кирган.
Изоҳ (0)