Мали шимолидаги Кидаль шаҳри ҳудудида жангариларнинг ҳужуми оқибатида беш нафар БМТ тинчликпарвари ҳалок бўлди, яна уч нафари яраланди. Бу ҳақда 18 май, чоршанба куни Бутунжаҳон ташкилоти бош котиби Пан Ги Муннинг девонхонаси маълум қилди, деб хабар берди «ТАСС».
Дастлабки маълумотга кўра, БМТнинг Малидаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўп тармоқли комплекс миссияси конвойи ясама портловчи қурилманинг устидан ўтган. Шундан кейин унга қарата қуролланган номаълум кишилар ўт очган.
Ҳужум давомида чадлик беш нафар тинчликпарвар ҳалок бўлган, яна уч нафари жароҳат олган.
БМТ бош котиби жангарилар ҳужумини қоралаб, қурбон бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди. У тинчликпарварларга ҳужум қилиш ҳарбий жиноят ҳисобланишини эслатиб ўтди.
Изоҳ (0)