Испаниянинг «Севилья» футбол клуби Европа Лигасининг финалида «Ливерпуль»ни мағлуб этгач, мазкур мусобақадаги совринлар сони бўйича испанлар Италиядан ўтиб кетди.
18 май кунги финалга қадар Испания ва Италия жамоалари нуфузи жиҳатдан Европанинг иккинчи рақамли клублари мусобақаси бўлган Европа Лигасида (собиқ УЕФА Кубоги) 9 мартадан зафар қучганди, деб хабар берди «Чемпионат». «Севилья» эса ўзининг бешинчи соврини билан Испанияни мутлақ етакчига айлантирди.Маълумот учун, «Севилья»нинг 5 та кубогидан ташқари Мадриднинг «Реал» ва «Атлетико» клублари 2 мартадан, шунингдек, «Валенсия» 1 марта Европа Лигасида чемпионликни қўлга киритган.
Изоҳ (0)