Россиялик саёҳатчи фотоблогерлар — Мурад ва Наталя Осман томонидан тайёрланган #FollowMeTo («Ортимдан эргаш») фотолойиҳаси 2015 йилда бутун дунёга машҳур бўлиб кетган эди.
Сирли қиз қаллиғининг қўлидан тутиб, уни ўз ортидан эргаштириб кетаётгани ҳолатини кўплаб севишганлар такрорлашга уринган эди.
Тайванлик дизайнер Форрест Лу ва унинг хотини Агнес Чен бошқачароқ йўлдан бориб, Гавайи оролларига уюштирган саёҳати давомида #FollowMeTo’нинг пародия кўринишини тайёрлади.
Суратларда Агнес ўз эрини сочидан, қулоғидан ва, ҳатто, бурнидан тортиб кетаётгани кўриш мумкин.
Изоҳ (0)