Самарқанд шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими тасарруфидаги Амир Темур маданият ва аҳоли дам олиш маркази ҳамкорлигида 55-умумтаълим мактаби билан ғалабанинг 71 йиллиги олдидан 9 май Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб «Оталар жасорати ёшларга ибрат!» деб номланган театрлаштирилган адабий-мусиқий кеча ташкил этилди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар Амир Темур маданият ва аҳоли дам олиш маркази матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Йиғилганлар эътиборига Амир Темур маданият маркази қошидаги болалар фольклор жамоаси, рақс-хореография ижодий гуруҳи, хонандалар Салоҳиддин Орипов ва Шерзод Турсуновлар байрамга бағишланган ижодий дастурларини намойиш қилди.
Тадбирга ташриф буюрган барча томошабинларга эсдалик учун бутун дунёда тинчлик рамзи бўлган қоғоздан ясалган турначалар совға қилинди.
Изоҳ (0)