АҚШнинг халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID) ва Project HOPE Ўзбекистонга дори воситаларидан иборат гуманитар юк етказиб берди. Бу ҳақда, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
GlaxoSmithKline ва Merk Sharp & Dohme фармацевтик компаниялари тақдим этган медикаментлар қиймати 2,255 миллион долларга баҳоланмоқда. Улар АҚШдан Ўзбекистонга «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси томонидан олиб келинди.
10 май куни бўлиб ўтган гуманитар юкни тақдим этиш маросимида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов, АҚШ элчиси Памела Спратлен, USAID’нинг Марказий Осиё бўйича минтақавий миссияси директори Жорж Дейкун, Project HOPE’нинг Европа ва Евросиё бўйича минтақавий директори Мариам Сианозова ва бошқалар иштирок этди.
1992 йилдан буён USAID Ўзбекистонга жами 356 миллион доллар миқдоридаги кўмак кўрсатди.
Изоҳ (0)