Футбол бўйича Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Крис Коулман Евро–2016 турнири олдидан Португалияда ўтказиладиган тайёргарлик йиғинида иштирок этадиган футболчилар номини маълум қилди. Йиғин 23 май куни бошланади, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Реал» ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл 28 май куни «Атлетико»га қарши Европа Чемпионлар Лигаси финалида иштирок этиши сабабли терма жамоасининг тайёргарлик йиғини қайдномасига киритилмади.
Уэльс терма жамоаси 31 май куни Евро–2016 турнирида иштирок этадиган футболчиларнинг якуний қайдномасини эълон қилади.
Маълумот учун, Евро–2016 турнирининг «B» гуруҳидан ўрин олган Уэльс термаси ушбу босқичда Англия, Россия ва Словения термаларига қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)