Жанубий Корея расмийлари КХДР етакчиси Ким Чен Ин томонидан Меҳнат партияси еттинчи съездида билдирилган икки мамлакат ҳарбийлари ўртасида мулоқотни тиклаш таклифини «носамимий» деб баҳолади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Шимолнинг таклифи сафсатадан бўлак нарса эмас. Унда самимийлик йўқ, чунки икки Корея ўртасида мулоқотга чақириқ ядро қуроли устидаги ишлар билан биргаликда олиб борилади», — дейилади Жанубий Кореянинг бирлашиш масалалари бўйича вазирлиги баёнотида.
Шунингдек, Сеул Шимол ва Жануб ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун Пхеньянни ядро қуролидан воз кечишга даъват этди.
Изоҳ (0)