Жорий йилнинг 30 апрелидан 7 майига қадар Португалиянинг Фуншал шаҳрида паралимпиячилар ўртасида сузиш бўйича Европа Очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этди, деб «Дарё»га хабар берди Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси матбуот хизмати.
Мазкур мусобақада 50 давлатдан 500 нафарга яқин спортчи иштирок этди.
Ўзбекистон вакилларидан Кирилл Панков, Муслима Одилова ва Шохсанам Тошпўлатова эркаклар ва аёллар ўртасида сузишнинг баттерфлай, эркин, комлекс ва чалқанча турларида 50, 100, 200, 400 метр масофаларида куч синашиб, 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларни қўлга киритди.
Қайд этиш жоиз, мусобақа давомида ўзбекистонлик спортчилар 1 та жаҳон ва 6 та Осиё рекордларини янгилади.
Изоҳ (0)