Туркия қуролли кучлари Алеппо шимолида ИШИД гуруҳи позицияларига зарба берди, бунинг натижасида 55 жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда, HaberTurk телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълумотларга қараганда, артиллерия зарбалари 7 май, шанба кечаси берилди. Террорчи гуруҳнинг жонли кучидан ташқари, уч автомобиль ва уч ракета қурилмаси йўқ қилинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)