Мексика жанубидаги Оахака штатида 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда, Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология марказига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ер силкиниши эпицентри штат марказидан 118 километр жануби-шарқда, ўчоғи эса 40 километр чуқурликда жойлашган.
Вайроналиклар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Кеча, 7 май куни Мексика соҳилларида 5,7 магнитудали зилзила рўй берган эди.