Мадриднинг «Реал» футбол клуби Чемпионлар Лигасининг 2015-16 йилги мавсумида 12 та ўйин ўтказди ва шуларнинг 10 тасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди, деб хабар берди «Чемпионат».
Худди шундай натижани 2005/06 йилги мавсумда Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳам қайд этганди. Зинедин Зидан бошчилик қилаётган «Реал» 28 май куни бўлиб ўтадиган «Атлетико»га қарши финал ўйинида ҳам гол ўтказмаса, қуруқ ўйинлари сериясини 11 тага етказиб олади ҳамда мутлақ рекордчига айланади.Маълумот учун, 2005-06 йилги мавсумдаги 10 та учрашувда гол ўтказмаган «Арсенал» финал беллашувида «Барселона»га имкониятни бой берганди.