2016 йилнинг 30 апрель куни «Ватанпарвар» ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши тасарруфидаги Чилонзор ўқув спорт-техника клуби тирида спортнинг ўқ отиш тури бўйича ёшлар ўртасида Тошкент шаҳар биринчилиги ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» нашрига Тошкент шаҳар Кенгаши маънавият бўлими хабар берди.
Ушбу мусобақада Тошкент шаҳар Кенгаши тасарруфидаги 8 та туманнинг ўқув спорт-техника клубларидан 49 нафар спортчи ёшлар қатнашди.
Мусобақада ВП-2 машқи бўйича 26 ўғил ва 12 нафар қиз болалар, ПП-1 машқи бўйича эса 9 ўғил ва 4 нафар қиз болалар иштирок этди.
Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсларда қуйидаги натижалар қайд этилди.
ВП-2 машқи
Ўғил болалар- С.Григорьев
- И.Никитин
- А.Бегимов
- И.Муталова
- С.Низамова
- К.Камалова
ПП-1 машқи
Ўғил болалар- В.Свечников
- Д.Маҳамаджонов
- А.Аъзамжанов
- А.Валеева
- Тухваттулин
- А.Марченко
Жамоавий натижалар
- Чилонзор ЎСТК
- ТСТ
- АТМ
Изоҳ (0)