Голландия иккинчи дивизони 38-турида «Гоу Эхед Иглс» мухлислари «НАК Бреда» клубига қарши (4:1) ўйинда рақиб жамоа дарвозабони Йелле тен Рувеларнинг вафот этган онаси шарафига You’ll Never Walk Alone қўшиғини куйлади, деб хабар берди «Чемпионат».
Рувеларнинг онаси мазкур учрашув арафасида, 61 ёшида оламдан кўз юмди. «Гоу Эхед Иглс» ишқибозлари ўйиннинг 61-дақиқасида машҳур бўлган You’ll Never Walk Alone («Сен ҳеч қачон ёлғиз юрмайсан» — «Дарё» изоҳи) қўшиғини куйлади.
Қайд этиш жоиз, Йелле тен Рувелар Голландия чемпионатларида битта жамоа сафида кетма-кет ўйинларда иштирок этиш бўйича рекордчи ҳисобланади. У қаторасига 280 ўйинда майдонга тушган. 35 ёшли дарвозабон 2008 йилнинг 31 августидан 2016 йилнинг 23 апрелига қадар бирор марта ҳам ўйин ўтказиб юбормаган.
Изоҳ (0)