Эквадорда қутқарувчилар кучли зилзиладан 13 кун ўтиб вайроналар остидан 72 ёшли эркакни чиқариб олишга эришди. Бу ҳақда, El Comercio газетаси маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.
Қутқарувчилар Харамихо шаҳрини кўздан кечираётган вақтда қисман қулаб тушган бино қисмлари остидан келаётган овозни эшитди. Ичкаридан улар қулаб кетган деворлар туфайли ташқарига чиқа олмаган Мануэль Васкесни топди.
Қандли диабетдан азият чеккан эркакка сувсизлик ва овқат емаслик туфайли юзага келган сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси қўйилди. Бундан ташқари, у чап оёғидаги бир нечта бармоғидан айрилди. У шифохонага жойлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, Эквадорда 16 апрель куни юз берган кучли зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 659 кишига етганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)