Бугун, 30 апрель куни Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати U-19 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади, деб хабар беради «Оламспорт».
Жамоалар 2014 йилги Осиё чемпионатида қайд этган натижасига қараб саватчаларга ажратиб чиқилган. Мусобақа мезбони Баҳрайн тўғридан-тўғри 1-саватчадан ўрин олди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2014 йилги қитъа биринчилигида ярим финалга қадар етиб борганлиги учун дастлабки саватчага киритилди.
1-саватча: Баҳрайн, Қатар, КХДР, Ўзбекистон
2-саватча: Япония, Таиланд, БАА, Хитой
3-саватча: Австралия, Ироқ, Жанубий Корея, Яман
4-саватча: Эрон, Вьетнам, Саудия Арабистони, Тожикистон
Қуръа маросими Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади. Баҳрайндаги Осиё чемпионати 13–30 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Маълумот учун, U-19 Осиё чемпионатида финалга ярим чиққан тўртта жамоа 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Изоҳ (0)