Либертадорес Кубоги 1/8 финал дастлабки ўйинида Венесуэланинг «Депортиво Тачира» жамоаси Мексиканинг «УНАМ Пумас» клубига қарши баҳс олиб борди. Сан-Кристобалдаги «Полидепортиво де Пуэбло Нуэво» стадионида ўтказилган учрашув майдонга кириб олган ит туфайли бир муддатга тўхтатилди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Ит ўзини анча хушчақчақ тутиб, ҳар икки жамоа футболчилари билан ўйнашга уринди. Шундан сўнг майдондаги футболчилардан бири итни кўтариб, майдон ташқарисига олиб чиқди ва ёрдамчи ҳакамга узатди.
Мазкур учрашув «Депортиво Тачира»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиндаги ягона гол муаллифи Юбер Москера бўлди.
Изоҳ (0)