Apple компанияси 13 йилда илк бор квартал кўрсаткичларининг пасайганлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда, компания ҳисоботига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
Ҳисоботда маълум қилинишича, иккинчи молиявий кварталда даромад 13 фоизга пасайиб, 50,6 миллиард долларни ташкил этган. Мазкур пасайиш Apple’нинг асосий маҳсулоти iPhone сотув ҳажмининг пасайиши билан боғлиқ. Соф даромад 22 фоизга пасайиб, 10,5 миллиард доллардан иборат бўлган.
Сотув ҳажмининг сезиларли даражада пасайиши Хитойда қайд этилган. Ўтган йилнинг шу даври кўрсаткичи билан таққослаганда у 26 фоизга пасайган. АҚШда эса сотув ҳажми 10 фоизга камайган. Бундан ташқари, 2015 йилнинг шу даври билан таққослаганда, Apple 16 фоизга камроқ iPhone сотган.
Изоҳ (0)