Москванинг Домодедо аэропортидаги теракт билан боғлиқ иш жавобгарлари Вячеслав Некрасов ва Андрей Даниловлар тергов изоляторидан уй қамоғига ўтказилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Бундай қарорни Москванинг Басманний суди терговнинг илтимосига кўра қабул қилди.
Янги чора амалга кириши билан аэропортнинг собиқ директори Некрасов ва Domodedovo Airport Aviation Security ёпиқ ҳиссадорлик жамиятининг собиқ бошқарув директори Данилов ўз уйларига юборилди. Судья уларга почта, телефон ва интернетдан фойдаланишни тақиқлади.
Домодедоводаги теракт 2011 йилда содир этилган эди. Қўпорувчилик ҳаракати оқибатида 37 киши ҳалок бўлди. Аэропортнинг собиқ раҳбарлари хавфсизлик масалаларига масъулият билан ёндашмаганликда ва худкуш террорчининг аэропортга кириб келишига йўл қўйиб берганликда айбланмоқда.
Изоҳ (0)