2015 йилда Россияда давлатга хиёнат қилишда гумонланган 28 кишига айблов ҳукми ўқилди. Бу ҳақда, РФ Олий суди ҳузуридаги Суд департаменти маълумотларига таяниб, Meduza хабар бермоқда.
РФ ЖКнинг 275-моддасига (давлатга хиёнат қилиш) кўра олти киши, 276-моддасига (айғоқчилик) кўра икки киши, 283-моддасига (давлат сирини ошкор этиш) кўра 20 киши айбланди.
Россияда давлатга хиёнат қилиш учун 12 йилдан 20 йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган. Айғоқчилик учун 10–20 йилга, давлат сирини ошкор этганлик учун 4–7 йилга қамалиш мумкин.