2015 йилнинг июль ойида қуёш батареялари бузилиб қолгани учун дунё бўйлаб парвозини тўхтатган Solar Impulse 2 самолёти яна ишга тушди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Аппарат Гавайида ҳавога кўтарилиб, Калифорния томон йўл олди. Йўналишнинг бу бўлаги 62 соат ичида босиб ўтилиши кутилмоқда.
2015 йил 9 мартида Абу-Дабидан дунё бўйлаб саёҳатга жўнаб, 3 июлда Гавайига етиб келган ва носозлик туфайли шу ерда қолган қуёш батареяларида ҳаракатланувчи Solar Impulse 2 2016 йил 20 апрелида парвозини давом эттириши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)