«Реал» ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл кичик жароҳат туфайли «Вильярреал»га қарши Испания чемпионати 34-турини ўтказиб юборади, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Бэйл ‘Вильярреал’га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Умид қиламанки, у бундан кейинги ўйингача жароҳатидан тикланади. Жароҳат оғир эмас. Бундан ортиқ ҳеч нарса айта олмайман, чунки мен шифокор эмасман. Карвахаль ҳам ‘Вильярреал’ билан ўйинда майдонга тушмайди», – деб маълум қилди «Реал» устози Зинедин Зидан.
«Реал» – «Вильярреал» учрашуви Тошкент вақти билан 21 апрелга ўтар кечаси, 01:00 да бошланади.
Изоҳ (0)