2016 йилнинг биринчи чорагида қишлоқ турар жой массивларида 13 мингта янги уйлар ҳамда ижтимоий ва бозор инфратузилмасининг замонавий объектларини қуриш бошланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 15 апрель куни бўлиб ўтган мажлисида айтилди, деб хабар беради ЎзА.
Йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган бошқа ишларга ҳам тўхталиб ўтилди. Жумладан, маълум қилинишича, Фарғона водийси вилоятларини республиканинг қолган ҳудуди билан тўғридан-тўғри темир йўл қатнови билан бирлаштирадиган янги электрлаштирилган Ангрен-Поп темир йўли қурилиши тугалланмоқда; Самарқанд-Бухоро темир йўлини йўловчилар ташиш поездларининг юқори тезликда ҳаракатланишини ташкил этган ҳолда электрлаштириш лойиҳаси жадал суръатларда амалга оширилмоқда.
Шунингдек, замонавий технология бўйича кенг полосали фойдаланишнинг 500 километрдан ортиқ оптик-толали тармоқларини қуриш ва захирага қўйиш амалга оширилди.
Изоҳ (0)