2016 йил бошидан буён Ўзбекистонда олдин ўз маҳсулотларини экспорт қилмаган 583 та янги корхона экспорт фаолиятига жалб этилди, шунингдек, маҳсулотларнинг 95 та янги турини экспорт қилиш ўзлаштирилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 15 апрель куни бўлиб ўтган мажлисида айтилди, деб хабар беради ЎзА.
Шунингдек, мажлисда экспорт тузилмасини диверсификациялаш ва турларини кенгайтириш, янги ташқи бозорларни ўзлаштириш, шу асосда 2016 йил учун белгиланган экспортнинг прогноз параметрларига эришишни таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилишга алоҳида эътибор берилди.
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси ва унга идоравий мансуб ихтисослаштирилган «Ўзагроэкспорт» ташқи савдо компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги раҳбарлари олдига белгиланган мақсадли параметрларга мувофиқ янги узилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини жорий йилда экспортга етказиб бериш ҳажмлари бўйича ўз вақтида контрактлар тузилишини таъминлаш юзасидан аниқ вазифалар қўйилди.
Изоҳ (0)