Европа футбол уюшмалари иттифоқи (УЕФА) футбол бўйича 2016 йилги Европа чемпионатининг (Евро–2016) ўйинларига ташриф буюришни режалаштираётган мухлисларга чипталар суратини ижтимоий тармоқларга жойлаштирмасликка чақирди, деб хабар беради «Bigmir.net».
Хабар қилинишича, қаллоблар ушбу суратлардан фойдаланиб, чипталарни қалбакилаштириши мумкин.
«Евро–2016 турнири чипталарини ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган мухлислар хавф остида. Уларнинг чипталари қалбакилаштирилиши ва бунинг оқибатида улар ўйинга киритилмаслиги мумкин», – дейилади УЕФА мурожаатида.
Маълумот учун, Евро–2016 учрашувлари Франциянинг Париж, Сен-Дени, Марсель, Лион, Лилль, Бордо, Тулуза, Ланс, Сент-Этьен ва Ницца шаҳарларида, 10 июндан 10 июлга қадар бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)