Ўзбекистонлик теннисчи Нигина Абдураимова Туркиянинг Истанбул шаҳрида старт олган, ITF туркумига кирувчи Lale Cup теннис турнирини ғалаба билан бошлади.
Халқаро теннис федерацияси расмий сайтининг маълум қилишича, соврин жамғармаси 50 минг долларга тенг мусобақанинг илк даврасида 21 ёшли ўзбекистонлик теннисчи франциялик 19 ёшли Фиона Феррога қарши кортга чиқди ва 6:4, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Таққослаш учун, Нигина Абдураимова WTA рейтингида 229, франциялик теннисчи эса 251-ўринни банд қилиб турибди.
Қайд этиш жоиз, чехиялик Барбора Стефкова билан тандем ҳосил қилган ўзбекистонлик теннисчи жуфтликлар баҳси дастлабки даврасида Мартина Карегаро (Италия) ва Река-Лука Яни (Венгрия) дуэтига қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)