Исроилликлар сичқонларни қарилик ақлий заифлиги — Альцгеймер хасталигидан даволашга эришди. Бу ҳақда TJournal хабар беради.
Сўз қарилик ақлий заифлигининг шу пайтгача даволаб бўлмайдиган мазкур кўринишида 99 фоиз соғайиш кўрсаткичини кўрсатган янги дори воситасининг клиникадан олдинги синовлари якунига етганлиги ҳақида бормоқда.
Тажриба сичқонларида касалликнинг барча аломатлари бартараф этилган ва улар тестларда назорат гуруҳидаги турдошлари каби ақлий натижаларни кўрсатган.
Ҳозирги пайтда дори воситасининг кейинги синов босқичи тайёрланаётганлиги маълум қилинмоқда. Яқин вақт ичида у клиник синовлар давомида беморларга қўлланила бошланади.
Изоҳ (0)