Хитойнинг Сиан Ан шаҳрида бокс бўйича Рио–2016 Олимпиада ўйинлари йўлланмалари учун Осиё ва Океания минтақаларининг қўшма лицензион турнирининг финал беллашувлари ўз ниҳоясига етди.
«Sports.uz» интернет-нашрининг хабар қилишича, -91 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик Рустам Тўлаганов хитойлик Ю Фенкайга қарши жанг ўтказиб, ишончли ғалабага эришди ва Ўзбекистон термасига бешинчи олтин медални тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, 31 март, пайшанба куни Рустам Тўлаганов мусобақанинг ярим финалида австралиялик Жейсон Вателейга қарши жангда рақибини нокаутга учратиб, мусобақа финали ва Рио–2016 Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган эди.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси шарафини етти нафар боксчи ҳимоя қилди. Шулардан беш нафари – Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Шаҳрам Ғиёсов (-69 кг), Элшод Расулов (-81 кг) ва Рустам Тўлаганов (-91) олтин, икки нафари Баҳодир Жалолов (+91 кг) ва Ёдгорой Мирзаева (-51 кг) кумуш медални қўлга киритди.
Изоҳ (0)