Ўзбекистонлик боксчи Ёдгорой Мирзаева Хитойнинг Сиан Ан шаҳрида бокс бўйича Рио–2016 Олимпиада ўйинлари йўлланмалари учун Осиё ва Океания минтақаларининг қўшма лицензион турнирида кумуш медалга сазовор бўлди, деб хабар беради «Sports.uz».
Хотин-қизлар ўртасида -51 килограмм вазн тоифасидаги финал баҳсида 19 ёшли ўзбекистонлик боксчи уч карра Жаҳон чемпиони, хитойлик Рен Канканга қарши рингга кўтарилиб, имкониятни бой берди ва Ўзбекистон терма жамоасига ҳисобига иккинчи кумуш медални тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, Ёдгорой Мирзаева ярим финал баҳсида Хитой Тайпейи вакили Лин Ю Тиндан 2:1 ҳисобида устун келиб, Рио—2016 Олимпиада ўйинларига йўлланма олди ҳамда бокс бўйича Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган биринчи ўзбекистонлик аёл спортчи сифатида қайд этилди.
Мавзуга оид:
Изоҳ (0)