Европа футбол уюшмалари иттифоқи (УЕФА) учта клубни еврокубоклардан четлатгани ҳақида расмий хабарни эълон қилди, деб хабар беради «Sports.ru».
УЕФА Украинанинг «Днепр», Озарбайжоннинг «Интер» ҳамда Руминиянинг «Тиргу-Муреш» клубларини мусобақадан четлатди.
Нашрнинг ёзишича, юқорида келтирилган учта клуб қарзлари туфайли УЕФАнинг санкциялари остига тушди ва еврокубокларда бир мавсум давомида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.
Ушбу жазо ҳар бир клуб келаси уч мавсумдан биронтасида (2016/17, 2017/18 ва 2018/19) еврокубокларга йўлланма олса, кучга киради.
Изоҳ (0)