Американинг Forbes журнали баскетболчи Майкл Жорданни фаолиятини якунлаган энг бой спортчи деб топди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Нашрнинг ҳисоб-китобига кўра, катта спортдан ўн йил аввал кетган Жордан 2015 йилда 110 миллион доллар даромад қилган.
Жордан даромадининг асосий манбаси Жордан бренди остида маҳсулот ишлаб чиқарувчи Nike компанияси билан тузилган шартномадир. 2015 йилда ушбу бренд билан чиқарилган маҳсулотлар сотув ҳажми 16 фоизга ошган. Жорданнинг бойлигини Forbes 1,1 миллиард долларга баҳолади.
Рўйхатнинг иккинчи ўрнидан футболчи Дэвид Бекхэм жой олди. Ўтган йил давомида спортчи 65 миллион доллар даромадни қўлга киритган.
Фаолиятини якунлагандан кейин ҳам юқори даромад қилаётган фахрий спортчилар рейтингида учинчи ўринни гольфчи Арнольд Палмер эгаллади. У 2015 йилда 40 миллион долларни қўлга киритган. Спортчининг бренди остида Осиё мамлакатларида 500 га яқин эркаклар кийими дўкони ишламоқда.
Изоҳ (0)