Испания терма жамоаси дарвозабони, айни вақтда «Порту» шарафини ҳимоя қилаётган Икер Касильяс ва испаниялик телебошловчи Сара Карбонеро расман никоҳдан ўтгани маълум бўлди, деб хабар беради «iSport.ua».
Никоҳ маросими жорий йилнинг 20 март куни, Мадрид яқинидаги Боадилья-дель-Монте шаҳарчасида пинҳона тарзда ўтказилди. Маросимда фақатгина иккита гувоҳ ва жуфтликнинг 2 ёшли ўғли иштирок этди.
Қайд этиш керакки, «Реал» собиқ посбони ва телебошловчининг ишқий муносабатлари 2009 йилда бошланган эди. Касильяс ва Карбонеро жуфтлиги иккинчи фарзандни кутмоқда. Бўлажак фарзанд май ойида дунёга келиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)