Афсонавий бразилиялик футболчи Пеле рекламада унинг тимсолидан нотўғри фойдалангани учун Жанубий Кореянинг электроника жиҳозларини ишлаб чиқарувчи Samsung компаниясини судга берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, The New York Times нашрининг саҳифасидаги Samsung телевизорлари рекламасида Пелега ўхшаган инсон тасвирланган. Рекламада, шунингдек, Пеле доимо қўллаган, «қайчи» услубида тўпга зарба бераётган футболчининг сурати ҳам тушурилган.
Манбанинг ёзишича, Пеле Samsung компаниясидан унга етказилган зарарни қоплаш учун 30 миллион доллар товон пули тўлашини талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)