Кеча, 29 март куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида ЖЧ—2018 саралаши доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Баҳрайнга қарши баҳс олиб борди. Сардор Рашидов томонидан 50-дақиқада киритилган ягона гол Ўзбекистон термасининг ғалабасини таъминлади.
Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизматининг Facebook’даги саҳифасида ва «Championat.asia» сайтида Ўзбекистон — Баҳрайн ўйинига оид энг қизиқарли фотосуратлар тақдим этилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2018 турнирига иккинчи саралаш босқичининг «H» гуруҳида 21 очко тўплаган ҳолда учинчи саралаш босқичига биринчи ўрин билан чиқди.
Изоҳ (0)