Тошкент давлат техника университети қошидаги Тармоқ машинашунослиги муаммолари илмий-тадқиқот маркази ходимлари пахта териш аппаратини яратди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги хабар беради.
Мазкур аппарат қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси пахта териш аппаратининг ва умуман пахта териш машинасининг иш самарадорлигини, меҳнат унумдорлиги ва ишончлилигини оширишдан иборат.
Муаллифлар жамоаси — Абдукаримов Абдусалам, Бахадиров Гайрат, Ризаев Анвар, Бабаянс Александр, Мирзалимов Шаймардан, Сайдахметова Нодира, Сайдокулов Исмоил ва Абдукаримов Алишанга ушбу қурилма учун IAP 05158 рақамли патент берилди.
Изоҳ (0)