Ўзбекистонда АҚШ бизнеси учун имкониятларни рағбатлантириш мақсадида АҚШ савдо делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Делегация 22—24 март кунлари Ўзбекистон ҳукумати ва бизнес доиралари иштирокидаги давра суҳбатида қатнашди. Бу ҳақда АҚШ элчихонаси матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Ушбу тадбир Ўзбекистон ҳукумати, АҚШ элчихонаси, АҚШ Савдо департаменти, Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси ҳамда Америка—Ўзбекистон савдо палатаси ҳамкорлигида ташкил этилган. Давра суҳбати соғлиқни сақлаш соҳасига оид технологиялар ва фармацевтикага асосий эътиборни қаратса-да, унда Ўзбекистондаги бошқа саноат соҳаларига алоқадор бизнес масалалари ва имкониятлари ҳам муҳокама этилди.
Тадбирда Ўзбекистондан ташқарида фаолият юритаётган 13 та АҚШ компаниясининг 30 га яқин вакили иштирок этди. Улар Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, АҚШ элчихонаси, Америка савдо палатаси директорлар кенгаши ва аъзо компаниялари ҳамда бошқа маҳаллий ишбилармонлар билан биргаликда давра суҳбатида иштирок этди.
Изоҳ (0)