Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Президентининг фармонига асосан Саидкамол Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати

Саидкамол Саидкаримович Ходжаев 2003 йили Тошкент молия институтининг банк иши факультетини тамомлаган. 2007 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.

Бундан олдин «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси вазифасида ишлаган. Банк тизимидаги фаолиятини 1997 йилда оддий мутахассисликдан бошлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар