2016 йилнинг 18–20 март кунлари Грециянинг Науса шаҳрида паралимпиячилар ўртасида сузиш бўйича халқаро Нуаса–2016 мусобақаси ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» нашрига Ўзбекистон Миллий паралимпия уюшмаси хабар берди.
Мазкур мусобақада ўзбекистонлик спортчилардан Шоҳсанам Тошпўлатова 50 метр масофага эркин услубда сузиш бўйича 00:29:16 сония натижа билан барча рақибларидан устун келиб, олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Муслима Одилова 100 метр масофани батерфлай усулида 01:06:71 натижа билан сузиб ўтди ва олтин медални қўлга киритди.
Қайд этиш жоиз, сузиш бўйича Нуаса–2016 халқаро турнирида 17 давлатдан 550 дан зиёд спортчи иштирок этди.
Изоҳ (0)