Кремль Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва АҚШ давлат котиби Жон Керрининг учрашишини тасдиқлади. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг журналистларга берган маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
«Ҳақиқатан ҳам Керри ва Путиннинг учрашуви бўлиб ўтади. Давлат котиби ва Сергей Лавров президентни ўз алоқалари ҳақида хабардор этади. Президент билан суҳбат давомида етарлича кенг доирадаги масалалар муҳокама этилиши мумкин», — деди Кремль вакили.
Песков учрашувнинг кун тартибида биринчи навбатда Сурия ва Украина мавзулари туришини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)