«Барселона» клубининг испаниялик ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс бармоғини синдириб олгани учун Испания терма жамоасининг Италия ва Руминия термаларига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборади, деб хабар қилмоқда ESPN FC.
Нашрнинг ёзишича, Бускетс ўнг қўлидаги бармоқларидан бирини синдириб олган. Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте Дель Боске унинг «Барселона» қароргоҳига қайтиб кетишига қаршилик кўрсатмади.
27 ёшли футболчининг жароҳати қай даражада жиддий экани ва унинг тикланишига қанча вақт кераклиги тиббий текширувдан сўнг маълум бўлади.
Маълумот учун, Испания терма жамоаси 24 март, пайшанба куни Италия термасига қарши, 27 март, якшанба куни эса Руминия термасига қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)